Гўштдан заҳарланиш кўпайгани ҳақида ёлғон хабар тарқатган «Тез ёрдам» ходими ишини прокуратура ўрганади
Ижтимоий тармоқ орқали «Тошкентдаги 16-шаҳар шифохонасига гўштдан заҳарланиб мурожаат қилганлар кўпайиб кетди» мазмунида хабар тарқатган «Тез ёрдам» ходими прокуратурада тергов берадиган бўлди.
Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси берган маълумотга кўра, овқатдан заҳарланганлик бўйича Бошқарма ҳамда унинг туман бўлимларига шошилинч хабарнома келиб тушмаган.
Шунингдек, шифохона ва Соғлиқни сақлаш бошқармаси билан боғланилганда, видео хабарда заҳарланганлик ҳақида маълумот берган фуқаро «Тез ёрдам» ходими эканлиги ва ёлғон хабар тарқатганлиги аниқланди. Ходим ёлғон хабар тарқатганлиги туфайли прокуратура органи ушбу ишни кўриб чиқмоқда.
Ўз навбатида, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам ушбу ҳолатга муносабат билириб, «мутлақо асоссиз ва ҳақиқатга зид» эканлигини маълум қилди.
«Сўнгги кунларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига бир сутка давомида ўртача 750 нафарга яқин фуқаро мурожаат қилиб, тез тиббий ёрдам бригадалари томонидан 175 нафарга яқин бемор олиб келинган.
Бироқ улар орасида гўштдан заҳарланиш белгилари билан бирорта ҳолат қайд этилмаган», – дейилади ССВ муносабатида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter