Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ДХХ раиси Азизов Путин ўтказган онлайн учрашувда иштирок этди

ДХХ раиси Азизов Путин ўтказган онлайн учрашувда иштирок этди

Владимир Путин МДҲ давлатлари хавфсизлик хизматлари раҳбарлари билан онлайн учрашув ўтказди ва «бир қатор глобал хатарлар» бўйича мулоқот қилди.

Учрашувда Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизов ҳам қатнашди.

РФ президенти учрашувда дунёда ва минтақада муаммоли можаролар кўлами юқорилигича қолаётганини, дунё кўп қутбли бўлиб бораётганини, бироқ баъзи иштирокчилар ҳар қандай йўл билан гегемонликни сақлаб қолишга ҳаракат қилаётганини таъкидлади. 

Путин, шунингдек, Украина масаласига ҳам тўхталиб, Киевнинг «ифлос бомба» тайёрлаётгани, Қўшма Штатлар эса Украинадан «Россияга қарши қурол» сифатида фойдаланаётгани айтиб ўтди.

«Украина АҚШ ташқи сиёсатининг қуролига айланди, амалда ўз суверенитетини йўқотди.Мамлакат ҳудуди биологик экспериментлар учун синов майдонига айлантирилди ва энди у қуроллар билан тўлдириляпти. У ерда қора қурол бозори шаклланмоқда», – дейди Путин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг