Маданият ходими, дорбоз Турсунали Мамажонов вафот этди
Бугун, 28 июл куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «Водил чинори» халқ дорбозлик жамоаси бадиий раҳбари Турсунали Мамажонов 75 ёшида вафот этди.
Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Турсунали Мамажонов 1949 йилда Фарғона вилоятида туғилган. У Фарғона вилояти ҳайвонот боғи ташаббускори, фахрий эколог бўлган. Узоқ йиллар мобайнида Шоҳимардонда томошалар кўрсатиб келган. 1-даражали «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланган.
Xabar.uz марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter