88 ёшли Софи Лорен узоқ танаффусдан сўнг кўриниш берди
Кино афсонаси Софи Лорен узоқ танаффусдан сўнг жамоатга кўриниш берди — Миланда ўз номи билан аталувчи ресторанлар тармоғининг очилишида қатнашди.
Софи Лорен 88 ёшда, 1934 йилда таваллуд топган. Неапол яқинидаги ёшлиги ўтган шаҳарчада 14 ёшида гўзаллик танловида ғолиб чиққан, кейинчалик Италия гўзали танловидаги иштироки унинг ҳаётини ўзгартириб юборган.
Бўлғуси юлдузнинг порлашида продюсери — Карло Понтининг хизматлари беқиёс. 1966 йилда улар турмуш қуришган.
1950 йилда Софи Лорен илк филми — «Овоз»да суратга тушди. Кейин 20 га яқин филмларга чақирилди. Фақат 1954 йилга келиб, Витторио де Сиканинг «Неапол олтини» киноасари Софи Лоренни катта кинога олиб кирди. Кейинчалик бу режиссёрнинг бир нечта филмларида суратга тушди.
Софи Лорен — кўплаб киномукофотлар соҳибаси. 1991 йилда унга фахрий «Оскар» топширилган. Актрисанинг энг машҳур филмлари — «Қора орхидея», «Кунгабоқарлар», «Кеча, бугун, эртага», «Қарағайлар остидаги муҳаббат».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter