Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Зойир Мирзаевга қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосар тайинланди

Зойир Мирзаевга қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосар тайинланди

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги.

Тошкент вилояти ҳокимининг қарори билан Қорабоев Хуршид Абдуваҳобович вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди

Хуршид Қорабоев 1987 йил Паркент туманида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини Тошкент вилояти иқтисодиёт бош бошқармасида биринчи тоифали мутахассис вазифасида бошлаган. 2011-2016 йилларда у мазкур ташкилотда етакчи мутахассис, бош мутахассис, бўлим мудири ўринбосари, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғининг ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Шунингдек, у Вазирлар Маҳкамаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлигида, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси, Тошкент вилояти инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасида масъул лавозимларда фаолият юритган.

Хуршид Қорабоев мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорликка кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Таъкидлаш керак, октябр ойидаги президент йиғилишида Тошкент вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича биринчи ўринбосари Ботир Алимбеков ишдан олинганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг