Вазирлик ва идоралар раҳбарларига матбуот котиблари тайинланди (рўйхат)

Президентнинг 27 июндаги «Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосаси асосида давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарларининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчилари тайинланмоқда.
«Уларнинг мавқеи ташкилот раҳбари ўринбосарига тенглаштирилган ҳамда раҳбарнинг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси мақомидадир. Ушбу мутахассисларга ишонч билдирилди. Ўйлаймизки, улар буни оқлашади. Баҳони эса ҳар чорак якунида эришилган натижалар ва котибларнинг матбуот билан ишлаши самарадорлигига қараб берамиз. Охир-оқибат давлат органлари ҳамда ташкилотлар очиқлигини таъминлайдиган шаффоф тизимни барибир яратамиз!», — дея пост қолдирди Агентлик директори ўринбосари Саида Мирзиёева.
Агентлигик томонидан тавсия этилиб, вазирлик ва идораларга тайинланган матбуот котиблари рўйхати:
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter