Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Трамп жамоаси Зеленский билан яширинча музокара ўтказгани маълум бўлди

Трамп жамоаси Зеленский билан яширинча музокара ўтказгани маълум бўлди

АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятининг юқори лавозимли амалдорлари Оқ уйдаги тортишувдан сўнг Украина президенти Владимир Зеленский ва унинг жамоаси билан яширин музокаралар ўтказган.

Бу ҳақда CNN манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Мулоқотларда иштирок этган америкалик расмийлар орасида АҚШнинг Украина бўйича махсус вакили Кейт Келлог ҳам бор. 

CNN манбаларига кўра, учрашувларда Доналд Трамп вакиллари “Оқ уй билан муносабатларни тезда барқарорлаштириш зарурлигини” таъкидлаб, Украинани АҚШ президентининг Конгрессдаги чиқишидан олдин (бу бир кун аввал бўлиб ўтган) музокараларни давом эттиришга чақирган. 

The Telegraph газетасининг ёзишича, Британия бош вазири Кей Стармер АҚШнинг Украинага ҳарбий ёрдамни тўхтатиб қўйиш режалари ҳақида билгач, у Владимир Зеленскийни “ортига чекинишга ва кечирим сўрашга” кўндирмоқчи бўлган. 4 март куни, Доналд Трампнинг Конгрессдаги чиқишидан сал олдин, Владимир Зеленский Х ижтимоий тармоғида Оқ уйдаги можародан афсусда эканлигини билдирди ва Америка президентининг “кучли раҳбарлигида” музокаралар олиб боришга тайёрлигига ишонтирди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг