Тошкент дунёда такси нархи арзон бўлган шаҳарлардан дея топилди
Ўзбекистон пойтахти Тошкент дунёда такси нархи энг арзон бўлган шаҳарлардан бири дея топилди. Ўзбекистон маркази рейтингда 14-ўринни эгаллаган. Собиқ Иттифоқ давлатлари орасида Новосибирск (Россия) ва Киев (Украина), Одесса (Украина) ва Бишкек (Қирғизистон) Тошкентдан олдинги ўринларни эгаллаган.
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри эса такси нархлари бўйича МДҲдаги энг қиммат шаҳар деб топилди.
Умуман олганда, июль ойида Қозоғистонда такси хизматлари нархи 1,5 фоизга ошди. Шу билан бирга, нархлар фақат Олмаота, Чимкент ва Жетису вилоятида ошди. Бошқа ҳудудларда ўзгаришлар йўқ.
Тошкентда бир километрга 0,30 доллар (3800 сўм) нарх тўғри келган.
Олмаота МДҲ давлатлари орасида энг юқори тарифга эга бўлган шаҳар бўлди – бир километр учун 0,68 АҚШ доллари. Бу кўрсаткич бўйича Олмаота дунёда 179 та ўрин ичида 63-ўринни эгаллаб турибди. Ҳиндистоннинг Сурат шаҳри такси бўйича энг арзон шаҳар дея топилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter