Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёда раҳбар кўмир учун берилган ярим миллиардни ўзлаштириб юборди

Қашқадарёда раҳбар кўмир учун берилган ярим миллиардни ўзлаштириб юборди

Фото: Президент матбуот хизмати.

Қашқадарё вилоятида кўмир таъминоти учун ажратилган маблағларни талон-торож қилган МЧЖ раҳбари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Муборак тумани бўлими томонидан терговга қадар текширувда ўтказилган.

Унда “B.F.” МЧЖ раҳбари А.Э. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, давлат хусусий шерикчилик битимига асосан куз-қиш мавсумида аҳолини кўмир билан узлуксиз таъминлаш мақсадида ажратилган маблағларнинг 514,8 млн сўмини бошқа мақсадларга сарфлаб талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг