Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олти вилоят аҳолиси об-ҳаво сабаб огоҳлантирилди

Олти вилоят аҳолиси об-ҳаво сабаб огоҳлантирилди

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология хизмати агентлиги томонидан берилган маълумотга кўра, айрим ҳудудларда жорий йилнинг 20-25-март кунлари ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши кутилмоқда

Шу сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан: 

- Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида; 

- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида; 

- Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида; 

-Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида,

- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмаси); 

-Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади. 

 Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўралган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг