Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Германия ўзбекистонлик малакали ишчиларни чорламоқда

Германия ўзбекистонлик малакали ишчиларни чорламоқда

Германиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Манфред Хутерер Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев билан учрашди.

Элчихона матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда Германия канцлери Олаф Шольцнинг 2024 йил 15-16 сентябрь кунлари Самарқандга ташрифи чоғида имзоланган миграцияга оид битим муҳокама қилинган.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон президенти ва Германия канцлери музокаралари якунида бир қатор муҳим ҳужжатлар қаторида Миграция ва мобиллик соҳасида ҳар томонлама шериклик тўғрисида ҳукуматлараро битим имзоланган эди.

Битимнинг кучга кириши билан қонуний меҳнат миграциясини мустаҳкамлаш учун узоқ муддатли ва ишончли ҳамкорликни амалга ошириш имкони яратилмоқда.

«Германия кўплаб соҳаларда, масалан, соғлиқни сақлаш ва беморларни парваришлашда ишчи кучи ва малакали мутахассисларга муҳтож. Шу билан бирга, кўплаб ўзбекистонлик ёшлар Германияда яхши, малакали ўқиш ва ишга жойлашишга қизиқиш билдирмоқда. Бу ерда пухта тайёрланган, тиришқоқ ишчилар учун катта имкониятлар мавжуд. Битим тузиш орқали Германия айнан уларга мурожаат қилмоқда», – дейилади Германия элчихонаси хабарномасида.

Миграция агентлиги матбуот хизмати маълум қилишича, мавжуд келишувларни ҳаётга татбиқ этиш доирасида Германия федерал ҳукуматининг Миграция келишувлари бўйича махсус вакили  Йоахим Штамп бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда.

Ўтган ҳафта Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси (Ost-Ausschuss der Deutschen Wirtschaft) раиси Катрина Клаас-Мюльхойзер Ўзбекистон билан тузилган миграцияга оид битим аллақачон ижобий натижалар бера бошлаганини маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг