Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бир ой ичида истироҳат боғларининг намунавий лойиҳаси ишлаб чиқилади

Бир ой ичида истироҳат боғларининг намунавий лойиҳаси ишлаб чиқилади

Фото: Xabar.uz

“Умуммиллий бирдамлик боғларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (235-сон, 17.04.2025 й.) қабул қилинди.

Унга кўра, 2025–2030 йилларда умуммиллий бирдамлик боғларини ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

2025 йил 15 майгача истироҳат боғларининг намунавий лойиҳаси ишлаб чиқилади ҳамда тасдиқланади.

Намунавий лойиҳа ишлаб чиқиш ва уларни ташкил этишда қуйидагилар назарда тутилади, жумладан:

- боғларнинг 60 фоиз ҳудудида яшил майдон сифатида дарахт ва буталар экиш, пикник зоналар, ёш болалар учун махсус жиҳозланган қумлоқлар, очиқ осмон остидаги кичик кутубхоналар, тасвирий ва амалий санъат билан шуғулланиш ҳудудлари ҳамда ташриф буюрувчилар тинчлигини бузмайдиган бошқа элементлар орқали сокин ҳудудлар ташкил этиш;

- сокин ҳудудларни ташкил этишда дарахт ва буталарга зарар етказмаслик ва нобуд қилмаслик мақсадида жамоатчилик назоратини кучайтириш орқали қўриқланадиган чегараларни белгилаш ҳамда дарахтларни суғориш тизимини қайта кўриб чиқиш ва унинг самарали фаолиятини таъминлаш;

- велосипед йўлакчалари, болалар аттракционлари ва оилавий дам олиш учун бошқа объектларни ўз ичига олган оилавий маданий дам олиш майдонларини барпо этиш.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг