Андижон вилояти ҳокими акс этгани айтилган видео бўйича расмий муносабат берилди
Ушбу видеони тарқатганлик ҳолати бўйича прокуратура органларига белгиланган тартибда шикоят аризаси юборилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилган.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда сўнгги кунларда Андижон вилояти ҳокимини обрўсизлантиришга қаратилган турли мазмундаги хабарлар тарқатилиб, ахборот хуружи амалга оширилган.
«Интернет тармоғида Ш.Абдураҳмонов акс этганлиги иддао қилинган видео тарқалиши ортидан, ижтимоий тармоқлардаги айрим саҳифаларда вилоят ҳокимининг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда обрўсизлантирувчи ҳақоратомуз постлар эълон қилинган.
Шу сабабли инсоннинг шаъни ва қадр-қимматини камситилишига олиб келувчи маълумотлар тарқатганлик ҳолати бўйича прокуратура органларига белгиланган тартибда шикоят аризаси юборилди.
Ҳозирда қонунга хилоф бундай маълумотлар тарқатган шахсларни аниқлаш ва уларга нисбатан қонун доирасида чора кўриш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасига кўра, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.
Ушбу олий қадриятни бузганлик учун қонунчиликда тегишли жавобгарлик белгиланган», дейилади, дейилади расмий муносабатда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шуҳрат Абдураҳмонов ишдан олингани расман рад этилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter