Озиқ-овқат саноатида етакчи ҳудудлар аниқланди

Қайси ҳудудда энг кўп озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилгани маълум қилинди.
Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноати ҳажми 103,7 трлн сўмни ташкил этди.
Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4,5 % га ошган.
Ҳудудлар кесмида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш саноати ҳажми:
- Қорақалпоғистон Респ. – 4,6 трлн сўм
- Андижон вилояти – 5,1 трлн сўм
- Бухоро вилояти – 8,1 трлн сўм
- Жиззах вилояти – 2,6 трлн сўм
- Қашқадарё вилояти – 7,1 трлн сўм
- Навоий вилояти – 4,6 трлн сўм
- Наманган вилояти – 5,0 трлн сўм
- Самарқанд вилояти – 13,6 трлн сўм
- Сурхондарё вилояти – 2,2 трлн сўм
- Сирдарё вилояти – 3,7 трлн сўм
- Тошкент вилояти – 15,9 трлн сўм
- Фарғона вилояти – 6,8 трлн сўм
- Хоразм вилояти – 5,5 трлн сўм
- Тошкент шаҳри – 18,8 трлн сўм
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter