Афғонистон ўзбекистонлик ҳайдовчилар учун тўловларни камайтирди
Афғонистон ўзбекистонлик юк ташувчи машиналар ҳайдовчиларидан ўз ҳудудида ундириладиган йиғимлар миқдорини умумий ҳисобда 6 500 афғоний (тахминан 99 АҚШ доллари)га камайтирди. Бу ҳақда Ўзбекистон транспорт вазирлиги хабар берди.
Жумладан:
- Амударё кўпригидан ўтиш учун аввал 12 000 афғоний (тахминан 182 АҚШ доллари) миқдорида ундириладиган йиғим жорий йил 28 сентябрдан 7 000 афғоний (тахминан 106 АҚШ доллари);
- Афғонистонга юк автотранспорт воситасининг кириши учун аввал 5 000 афғоний (тахминан 76 АҚШ доллари) миқдорида ундирилган йиғим 3 500 афғоний (тахминан 53 АҚШ доллари) этиб белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter