Прокуратура 13 ёшли қиз билан юз берган ҳолат бўйича баёнот берди

Андижон вилоятида вояга етмаган қизга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган шахс маъмурий жавобгарликка тортилганлиги ҳақида хабарлар эълон қилинган.
Аниқланишича, Асака туманида истиқомат қилувчи аёл вояга етмаган фарзандига (13 ёшли қиз бола) нисбатан қўшни бўлган эр-хотинлар уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилганлиги ҳақида ички ишлар органига мурожаат қилган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасига кўра, фуқаро А.Б. ва унинг турмуш ўртоғи Ю.Т.ларни маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриш учун судга юборилган.
Суднинг тегишли қарори билан А.Б.га нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва турмуш ўртоғи Ю.Т.га нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Мазкур суд қароридан норози бўлиб берилган аппеляция шикояти қаноатлантирилмаган.
Ҳозирда Андижон вилояти прокуратураси томонидан мазкур суд ҳужжатлари ўрганилмокда.
Мазкур масала Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter