Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2020 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Туркияда қўлга олинди

2020 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Туркияда қўлга олинди

У Туркия ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган.

Ўғрилик жиноятини содир этганликда айбланиб, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан 2020 йилдан буён қидирувда бўлган, 1998 й.т. Эркинова Гулруххон Акмалжон қизи  Тошкент шаҳрига депортация қилинди.

«Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ёхуд ички ишлар органларининг қуйи ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилиш сўралади.

Жиноят учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида  Туркия ҳудудида ҳамкорликдаги тадбирлар тизимли равишда давом эттирилмоқда», дейилади Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг