«Тошкентда электромобилларни қувватлантириш станциялари асоссиз ўчирилаётгани»га ойдинлик киритилди
Энергетика вазирлигида электромобилларни қувватлантириш станцияларида юзага келаётган муаммоли масалаларни ўрганишга бағишланган мулоқот бўлиб ўтди.
Энергетика вазири ўринбосари Умид Мамадаминов бошчилигида ўтказилган мазкур учрашувда вазирлик ходимлари, Бош прокуратура, «Ўзэнергоинспекция», Кадастр агентлиги, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Яшил энергия» МЧЖ ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг тегишли мутасаддилари, шунингдек, «Tok Bor», «Megawatt Energy», «GreenTE», «Q.Watt», «TezTok», «Mustang Energy», «Voltauto», «EBB Charging» ҳамда «Spectre Energy» компаниялари раҳбарлари иштирок этди.
Вазирлик матбуот хизматига кўра, қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда кечган учрашувда сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқларда «Тошкентда электромобилларни қувватлантириш станциялари асоссиз ўчириб қўйилмоқда» қабилида тарқалган турли шов-шувларга ойдинлик киритиб олинган. Субистеъмолчи сифатида аҳолига хизмат кўрсатиб келаётган компаниялар ўзлари дуч келган муаммолар ҳақида гапириб беришган. Тегишли мутасаддиларнинг бу борадаги изоҳлари тингланган.
Мулоқотда Энергетика вазирлиги қувватлаш станцияларини тармоқдан узиш бўйича топшириқ бермаганини яна бир карра таъкидлаган. Шу билан бирга, тадбиркорлардан ҳам энергетика соҳасига тааллуқли қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибларга риоя қилиб фаолият юритишлари сўралган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter