Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Учта савол орқали хотира йўқолиши билан боғлиқ хасталикни аниқлаш мумкин

Учта савол орқали хотира йўқолиши билан боғлиқ хасталикни аниқлаш мумкин

фото: интернет, очиқ манба

Япон тадқиқотчилари беморда алцгеймер, хотира йўқолиши касаллигининг ривожланиш хавфини аниқлаш учун бир неча оддий саволлардан фойдаланадиган усулни ишлаб чиқди.  

Саволлар қуйидагилардан иборат: «Сизни нимадир безовта қилаяптими?»,«Сиз нимадандир хурсанд  бўла оласизми? », «Охирги уч ой давомида қайси хабарлар сизнинг эътиборингизни тортди?»

Тадқиқот давомида касалликнинг турли босқичларида бўлган 108 нафар бемор ва когнитив нуқсони бўлмаган 47 нафар беморга тегишли саволлар берилди. Шу билан бирга, тадқиқот иштирокчиларининг мия текшируви шуни кўрсатдики, биринчи саволга салбий жавоб, иккинчи саволга батафсил жавоб ва учинчи саволга салбий жавоб (ёки узоқ вақтдан бери бўлган янгиликларни мисол қилиб келтириш) мавжудлигини кўрсатиши мумкин.   Шунингдек, агар бемор саволга жавоб бераётганда, худди мадад ёки маслаҳат сўрагандай ёнида ўтирган одамга ўгирилиб қараса, бу ҳам алцгеймер касаллигига чалиниш хавфидан далолат бериши таъкидланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг