Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Словакия собиқ президенти пенсиясидан маҳрум қилинди

Словакия собиқ президенти пенсиясидан маҳрум қилинди

Фото: РИА Новости

Словакия президенти маъмурияти солиқ фирибгарликларида айбдор деб топилган собиқ президент Андрей Кискага пенсия тўлаш тўхтатилганини маълум қилди. Бу ҳақда ABC News хабар берди.

Ушбу мамлакат президентларига лавозимидан кетганидан сўнг йилига 50 минг доллар атрофида пенсия тўланади.

Пенсия тўхтатилиши 31 октябрда апелляция суди қуйи инстанция суди қарорини тасдиқлаши билан боғлиқ — унга кўра, Киска айбдор деб топилиб, шартли равишда бир йилга озодликдан маҳрум этилган.

Якуний ҳукм чиқарилди, бироқ айбига иқрор бўлмаган собиқ президент ўз номини оқлаш учун Олий судга мурожаат қилиш имкониятидан фойдаланишини таъкидлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг