Шри-Ланкада жиноий тўда раҳбарини суд биносида отиб кетишди

Шри-Ланкадаги жиноий тўда раҳбари Санжив Кумар Самараратнени суд биносида отиб кетишди, деб хабар берди NDTV.
Судланувчи 2023 йил сентябрида қўлга олинганидан буён ҳибсда сақланаётган эди. Суиқасд куни у суд биносига ўнга яқин полициячи қуршовида келаётганди. Самараратнени отган эркак адвокат кийимида бўлиб, ўртаси қирқиб ўйилган китоб орасига солинган тўппончадан фойдаланган. Китобни эса Пинпура Деваге Ишара Сюванди исмли 25 ёшли аёл келтиргани айтилмоқда. У ҳақда хабар берганларга мукофот эълон қилинган.
Самараратне олган жароҳатлари оқибатида шифохонада вафот этган. Қочишга уринган қотил қўлга олинган.
Таъкидланишича, суд залидаги суиқасд мамлакатдаги жиноий тўдалар орасидаги курашдан бир лавҳа, холос.
Ҳодисадан сўнг мамлакат ҳукумати ўта хавфли жиноятчиларни суд залига келтиришда эҳтиёт чораларини кучайтириш, жумладан, қуролли соқчиларни кўпайтиришга қарор қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter