Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Никарагуа Исроил билан дипломатик алоқаларни узди

Никарагуа Исроил билан дипломатик алоқаларни узди

Никарагуа ҳукумати Фаластин халқи билан бирдамлик белгиси сифатида Исроил билан дипломатик муносабатларни узишга қарор қилди.

Исроилнинг давом этган ҳужумлари туфайли Фаластин халқининг азоб чекаётгани қайд этилган. «Никарагуа вайронагарчилик ва ваҳшийликка учраётган Фаластин халқи ва ҳукумати билан ҳар доим бирдам бўлади. Никарагуа халқаро ҳуқуқ ва давлатлар ўртасидаги фуқаролик муносабатларини тартибга солувчи конвенцияларга риоя қилган ҳолда Исроил ҳукумати билан барча дипломатик муносабатларни узишга қарор қилди», — дейилади баёнотда.

Никарагуа ҳукумати Исроилнинг давом этаётган босқинчилик ва доимий тажовузини қоралайди. «Ҳозир эса бу Ливан халқига қарши амалга оширилмоқда. Сурия, Яман ва Эронга таҳдид қилиб, минтақавий ва халқаро тинчликка таҳдид солмоқда», дейилади ҳукумат хабарида.

Никарагуа Миллий Ассамблеяси Фаластин халқига қарши «геноцид, зўравонлик ва ўта нафрат» сиёсатини қоралади.

Парламент президент Даниел Ортегани Исроил ҳукумати билан муносабатларни узишга чақирди ва Исроил ҳукуматини «инсоният душмани» деб эълон қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг