Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гренландиянинг янги бош вазири: Орол АҚШга берилмайди

Гренландиянинг янги бош вазири: Орол АҚШга берилмайди

Фото: Reuters

Қўшма Штатлар Гренландияни олмайди. Бу ҳақда Гренландия янги бош вазири Йенс-Фредерик Нилсен Facebook (Meta) ижтимоий тармоғида ёзди.

«(АҚШ президенти Доналд) Трамп АҚШ «Гренландияни олиши» ҳақида гапирди. Менга тушунтиришга ижозат беринг: АҚШ оролни олмайди. Биз бошқаларга тегишли эмасмиз. Биз келажагимизни ўзимиз ҳал қиламиз. <...> Кеча шундай эди. Бугун шундай. Келажакда ҳам шундай бўлади», — деди бош вазир.

Оролликлар Трампнинг баёнотларидан қўрқмасликлари керак. Бундай хитобларни хотиржам, муносиб ва бирдамлик билан қаршилаш керак, дея қўшимча қилди Нилсен.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг