Ғазода камида икки минг нафар болалар ҳалок бўлгани айтилмоқда
Сўнгги 17 кун ичида Ғазо секторида камида икки минг вояга етмаганлар ҳалок бўлди. Буни Save the Children халқаро хайрия ташкилоти маълумотлари тасдиқлайди.
Ташкилотнинг хабарида таъкидланишича, «доимий ҳаво ҳужумлари Ғазо секторидаги минглаб биноларни тутун вайроналарига айлантирмоқда». Фаластиндаги Save the Children халқаро хайрия ташкилоти директори Жейсон Ли жанговар ҳаракатларни дарҳол тўхтатишга чақирди.
У болаларни ҳимоя қилиши кераклигини таъкидлади: «болалар ҳаётини ҳимоя қилишнинг ягона йўли бу зўравонликни тўхтатишдир».
Aввалроқ, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) бешта агентлиги Ғазо секторидаги вазият ҳалокатли эканлигини айтганди. Улар, шунингдек, гуманитар сулҳга чақиришди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter