Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АКТ вазирлиги мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тўғрисида расмий баёнот берди

АКТ вазирлиги мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тўғрисида расмий баёнот берди

Фото: «Mitc.uz»

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тўғрисида расмий баёнот берди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 847-сонли «Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмаларни ҳисобга олиш тизимини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисидаги» қарори ва 2019 йил 17 сентябрдаги 778-сонли «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш» тўғрисидаги қарорларига асосан мобил қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатга олиш тизими жорий этилган.

Низомга асосан мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказишда жисмоний ва юридик шахслар учун тегишли тартиб ва талаблар белгиланган бўлиб, унга асосан жисмоний шахслар учун рўйхатдан ўтказишни онлайн (веб-сайт, Ягона Интерактив Давлат Хизматлари портали), масофавий (SMS/USSD-сўровлар) ёки рўйхатдан ўтказиш пунткларига шахсан мурожаат этиш орқали амалга ошириш имкониятлари яратилди.

Жисмоний шахслар томонидан мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларни рўйхатдан ўтказиш учун шахснинг паспорт маълумотлари, телефон рақами ва мобил қурилманинг IMEI-кодини тақдим этиш талаб қилинади. Рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилинаётган мобил қурилмаларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан ўрнатилган божсиз олиб кириш нормаларига риоя этилганлигини текшириш мақсадида шахснинг паспорт маълумотларига асосан фуқаронинг Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар текширилади. Ушбу ишларни амалга ошириш учун Тизим оператори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан электрон ахборот алмашинуви йўлга қўйилган.

Бироқ, рўйхатдан ўтказиш масофавий ёки онлайн тарзда амалга оширилаётганида фойдаланувчи билан шахс ўртасида контакт бўлмаслиги сабабли фуқароларнинг паспорт маълумотларини айнан шу шахснинг ўзи ёки бошқа шахс томонидан тақдим қилинаётганлигини тизим орқали аниқлаш имкони бўлмайди. Шу сабабли ҳозирда учинчи шахсларнинг паспорт маълумотларидан фойдаланган ҳолда мобил қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш ҳоллари кузатилмоқда.

Учинчи шахсларнинг паспорт маълумотларини киритган ҳолда ноқонуний равишда олиб кирилган мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказилиш ҳолатларини олдини олиш ва ушбу ноқонуний ҳаракатларни амалга оширган шахсларни аниқлаш мақсадида, Тизим оператори томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилинган. Бугунги кунда тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Тергов суриштирув ишлари натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.

Манба: mitc.uz

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг