«Қора оққушлар»: Politico 2025 йилнинг эҳтимолий воқеалари рўйхатини тузди
Politico нашри 2025 йил «қора оққушлари» рўйхатини тақдим этди.
«Қора оққушлар» — ҳозирча юз бермаган, аммо амалга ошиши мумкин бўлган олдиндан айтиш қийин ва кутилмаган воқеалар.
Politico рўйхати жами 15 та прогноздан иборат, уларнинг айимлари қуйида келтирилган:
- Трампнинг Си Цзинпин билан иттифоқи, шунингдек, уларнинг Украина келишуви бўйича Путин билан ҳамкорлиги;
- Лукашенконинг ағдарилиши;
- АҚШда мисли кўрилмаган эпидемия;
- Штатлар чегараларининг ўзгариши боис АҚШда тўқнашувлар;
- Эрон ядровий қуроли борасида АҚШ, Россия, Эрон ва Исроил ўртасида махфий келишув ҳамда Теҳрон ва Тел-Авив ўртасидаги урушнинг олди олиниши;
- Бозорларнинг қулаши ва глобал ваҳима;
- Квант ҳисоблашлар (компютерлар) соҳасида улкан сакраш;
- Тарихдаги энг йирик киберҳужум.
Яқинда Financial Times ҳам 2025 йил учун ўз прогнозларини эълон қилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter