Байден Мессини мукофотлайди
АҚШ президенти Жо Байден трейдер ва молиячи Жорж Сорос, футболчи Лионел Месси, сиёсатчи Ҳиллари Клинтон ва яна 16 кишини Озодлик медали билан тақдирлайди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Қолаверса, моделер Ралф Лорен, модалар журнали муҳаррири Анна Винтур, киноюлдуз Дензел Вашингтон ушбу рўйхатда бор.
АҚШ президентининг Озодлик медали мамлакатнинг фуқароларга топшириладиган энг олий мукофоти саналади. У Қўшма Штатлар фаровонлиги, қадриятлари ёки хавфсизлиги, дунё тинчлиги ёки бошқа муҳим ижтимоий, жамоат ёки шахсий саъй-ҳаракатлари билан намунали ҳисса қўшган шахсларга топширилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter