Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Туркиядан Сурияга қанча одам қайтгани маълум бўлди

Туркиядан Сурияга қанча одам қайтгани маълум бўлди

Дамашқда ҳокимият Башар Асаддан Сурия қуролли мухолифатига ўтганидан сўнг Туркиядан Сурияга 25 мингдан ортиқ суриялик қочқин қайтди, деди Туркия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Али Эрликая. Ундан Ғарб ОАВлари иқтибос келтирмоқда.

“Охирги 15 кун ичида Сурияга қайтганлар сони 25 мингдан ошди”, деди у.

Унинг сўзларига кўра, Дамашқ ва Суриянинг бошқа шаҳарларида Туркиянинг дипломатик ваколатхоналарида миграция бўлимлари очилади, улар қочқинларнинг ўз ватанларига кейинги қайтишига ёрдам беради. 

2011 йилда Сурияда можаро бошланганидан бери миллионлаб сурияликлар Туркия чегарасини кесиб ўтди ва ҳозирда Туркия ҳудудида 3 миллионга яқин қочқин бор.

8 декабр куни Суриядаги қуролли мухолифат Дамашқни қўлга киритгани ва ўтиш даври ҳукуматини тузаётганини эълон қилди.

14 декабр куни Туркия элчихонаси 2012 йилдан бери узоқ танаффусдан сўнг Суриядаги фаолиятини қайта тиклади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг