Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда кенг қамровли рейдлар бошланди

Тошкентда кенг қамровли рейдлар бошланди

Фото: Xabar.uz

15 январдан бошлаб пойтахтимизда «Хавфсиз ва соғлом пойтахт» комплекс тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилмоқда.

Бугунги кунда барча ривожланган давлатлар ва йирик мегаполис шаҳарларда кучли таъсир қилувчи, психотроп ва гиёҳвандлик моддаларнинг янгича турлари ҳамда улар савдосининг янги усуллар кун сайин кенг тарқалмоқда.

Масалан, махсус электрон ҳамёнлар орқали тўлови амалга оширилиб, «сотувчи» ва «харидор»нинг тўғридан-тўғри мулоқотисиз, «закладка» (яшириш) йўли орқали ноқонуний муомаласи пайдо бўлган.

Ушбу ҳолатларни инобатга олиб, аҳоли орасида наркотикларнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг қўшма ҳаракатлари асосида 15 январдан бошлаб «Хавфсиз ва соғлом пойтахт» комплекс тезкор-профилактик тадбирлари ўтказилмоқда.

Комплекс тадбирлар ўз олдига аҳоли, айниқса хотин-қизлар ва ёшларда «гиёҳвандликка қарши иммунитет»ни, ўқувчи ва талабалар орасида кучли таъсир қилувчи дорилар истеъмолига муросасиз муносабатни шакллантириш каби мақсадни қўйган.

Бунда пойтахт ҳудудидаги барча 468 та мактаблар ва 90 та олий таълим муассасаларида, 585 та маҳаллаларда, корхона-ташкилотлар ҳамда аҳоли гавжум жойларда учрашувлар ўтказилиб, тарғибот-ташвиқот ва тарбиявий-профилактик тадбирлар ташкил этилиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, интернет ва ижтимоий тармоқлар воситасида наркотикларни сотиш ҳолатларини аниқлаш, уларнинг уюшган жиноий схемаларини фош этиш, ёшлар орасида ушбу моддаларнинг тарқалишига чек қўйиш бўйича манзилли тезкор-профилактик чоралар кўрилади.

Маълумот учун, 2024 йилда Тошкент шаҳрида 240 килограммга яқин гиёҳвандлик ва психотроп моддалар аҳоли орасида тарқалишининг олди олинган, наркотикларни рекламасини тарғиб қилувчи 7 162 та ҳолатда «наркограффити» ёзувлари аниқланиб, ўчирилган. Наркотиклар савдоси ва уларни тарғиб қилаётган 13 мингдан ортиқ ижтимоий тармоқлардаги гуруҳлар ва каналлар фаолиятига чек қўйилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг