Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Евроиттифоқ Киев билан ерости қазилмалари бўйича ўз келишувларини тузмоқчи – Le Figaro

Евроиттифоқ Киев билан ерости қазилмалари бўйича ўз келишувларини тузмоқчи – Le Figaro

Европа Иттифоқи вакиллари Киев билан минерал ресурслар бўйича ўз келишувларини тузмоқчи.

Еврокомиссиянинг саноат стратегияси бўйича комиссари Стефан Сежурне Киевда Украина расмийлари билан учрашувда уларга муқобил таклиф берган. Қўшма Штатлар таклифидан фарқли ўлароқ, бу икки томон учун фойдали бўлиши таъкидланмоқда.

«Европа учун зарур бўлган 30 та муҳим минералдан 21 таси Украина томонидан ўзаро манфаатли ҳамкорлик доирасида таъминланиши мумкин», – дея Еврокомиссия вице-президенти Сежурне сўзларидан иқтибос келтирмоқда Le Figaro газетаси.

Эслатиб ўтамиз, Қўшма Штатлар Украинага кўрсатилган ёрдам учун илгари сарфланган маблағларни қайтаришга ҳаракат қилаётгани ва Трамп маъмурияти Украина зиммасида 500 млрд долларлик қарз борлигини иддао қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Ўз навбатида, Украина АҚШнинг Вашингтонга мамлакатнинг минерал бойликларидан улушини берувчи келишув доирасида 500 миллиард долларлик фонд ажратиш талабига қарши чиққан. Шунингдек, Киев Трамп маъмурияти таклиф қилган келишувни имзоласа, АҚШга юзлаб йиллар давомида ёрдам учун товон тўлаши керак бўлишини билдирган эди.

Қолаверса, Зеленский маъмурияти АҚШ томонидан таклиф қилинган келишувга хавфсизлик кафолатларини киритилишни талаб қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг