Буюк Британия агентлиги 3 мингга яқин ўзбекистонликни ишга олиб кетмоқчи
Ўзбекистон элчихонаси томонидан янги мавсумда Британия қишлоқ хўжалиги соҳасига ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини жалб қилиш мақсадида «Pro-Force Limited» ва «HOPS Labour Solutions Ltd» рекрутинг агентликлари вакиллари билан музокаралар ўтказилди.
«Дунё» ААнинг маълум қилишича, музокаралар натижасида жорий йил февраль ойида «Pro-Force Limited» агентлигининг Тошкентга ташрифини ташкил этиш ва 3 мингга яқин сараланган номзодларни бошлаб босқичма-босқич тарзда Буюк Британияда иш билан таъминлаш бўйича келишувга эришилган.
Шунингдек, «HOPS Labour Solutions Ltd» компанияси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда 14-15 январь кунлари ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини учун онлайн тарзда тест синовларини ташкил этишга келишиб олинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter