Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

2025 йилги Наврўз байрами «Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!» шиори остида нишонланади

2025 йилги Наврўз байрами «Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!» шиори остида нишонланади

2025 йилги Наврўз умумхалқ байрами мамлакатимизда «Қадриятларинг боқий бўлсин, Наврўз!» деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида юқори савияда кенг нишонланади.

Бу борада Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Бош вазир раислигида ташкилий қўмита таркиби тасдиқланади.

Ташкилий қўмита Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказлари, барча шаҳар ва туманлар, қишлоқ ва овулларда Концепция асосида ишлаб чиқиладиган Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш бўйича ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот тадбирлари дастурини тасдиқлайди, шунингдек, унинг амалга оширилишини таъминлайди.

Қайд этилишича, бу йилги Наврўз байрами муқаддас Рамазон ойида нишонланишини инобатга олиб, кекса авлод вакилларини, хусусан, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларини ҳар томонлама эъзозлаш, «Меҳрибонлик», «Саховат» ва «Мурувват» уйларида яшаётган шахслар, ижтимоий ҳимоя дафтарларига киритилган ва кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олинади, улар учун байрам дастурхони ёзиш ҳамда турли хайрия тадбирлари ўтказилади.

Шунингдек, Тошкент шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» мажмуасида алоҳида дастур асосида халқ сайилларини ташкил этилади.

Ўтказиладиган байрам тадбирларининг харажатлари:

  • Тошкент шаҳрида – республика бюджети ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда;
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – тегишли маҳаллий бюджетлар ҳамда ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қопланиши белгиланди.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг