Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент марказидан Янги Тошкентга автобус қатнови йўлга қўйилди

Тошкент марказидан Янги Тошкентга автобус қатнови йўлга қўйилди

2025 йил 28 мартдан янги 197-сонли автобус йўналиши очилади.

Бу борада Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғи чиқарилган.

Мазкур автобус Махтумқули ва Янги Ўзбекистон йўли кўчалари орқали «Ўзбекистон меҳмонхонаси бекати - Янги Тошкент бекати» йўналишида ҳаракатланади.

Шунингдек, 190 ҳамда 137-сонли автобусларнинг ҳаракат йўналишларига ўзгартириш киритилади.

Яъни:

  • 190-сонли автобус йўналиши

«Янгибозор АШБ - Машинасозлар метроси» йўналиши Янги Ўзбекистон кўчаси орқали Янги Тошкент бекатигача бир томонлама ҳаракат қилади. Кейин ўзининг аввалги йўналиши бўйлаб ҳаракатни давом эттиради.

  • 137-сонли автобус йўналиши

Эндиликда Истиқбол маҳалласи бекатидан Паркент йўли кўчаси орқали Янги Тошкент бекатигача икки томонлама ҳаракат қилади.

«Истиқбол маҳалласи - Қўшқўрғон маҳалласи» йўналиши «Янги Тошкент бекати - Қўшқўрғон маҳалласи» деб номланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг