Сирдарёда «метан заправка» эгаларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Хусусан, Сирдарё вилояти Сирдарё туманидаги «P.М.G.» МЧЖ мансабдор шахслари жамиятга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компресслаш шохобчасининг ҳисоблагичига ташқи таъсир кўрсатиши оқибатида 5,7 млрд сўмлик табиий газни талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жамият мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter