Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқандда XIX – XX асрларга оид 3 та тарихий масжид бузиб ташланган – Бош прокуратура

Самарқандда XIX – XX асрларга оид 3 та тарихий масжид бузиб ташланган – Бош прокуратура

Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида Самарқанд вилоятидаги XIX – XX асрларга оид 3 та тарихий масжид бинолари бузиб ташланганлиги ҳамда 1 таси тегишли рухсатсиз таъмирланганлиги аниқланган. Ушбу хатти-ҳаракатлар оқибатида эса ёдгорликларга жами 46,8 млрд сўмлик зарар етказилган.

Хусусан, Каттақўрғон туманидаги «Кушоқ ота» масжиди бузилиб, ёдгорликка 19,6 млрд, Ургутдаги «Аҳмад Яссавий» ва «Ҳожи Ўринбой» масжидлари бузилиб, ёдгорликларга 17 млрд сўмлик зарар етказилган.

Шунингдек, Самарқанд туманидаги «Кулба» архитектура ёдгорлиги рухсатсиз таъмирланганлиги натижасида 10,2 млрд сўмлик зарар етказилган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг