Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қибрайда хонадонда сақлаб келинган 1,1 млрд сўмлик тиббиёт буюмлари топилди

Қибрайда хонадонда сақлаб келинган 1,1 млрд сўмлик тиббиёт буюмлари топилди

Тошкент вилояти Қибрай туманидаги хонадондан 1,1 млрд сўмлик тиббиёт буюмлари ашёвий далил сифатида олинди.

Мазкур ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси, ДХХ ва божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фош қилинган.

Маълум қилинишича, туманнинг «Байтқўрғон» ҚФЙ ҳудудидаги хонадон кўздан кечирилганида ноқонуний тиббиёт буюмлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Э.Н. ушбу хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш, ташиш, сақлаш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланган тиббиёт буюмларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, умумий баҳоси 1,1 млрд сўмлик 25 турдаги 16 780 дона тиббиёт буюмлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг