Бухородаги хусусий клиникада 11 ёшли бола вафот этди. Ҳолат текшириляпти

Бухоро шаҳрида жойлашган хусусий клиникада тиббий муолажа олган 11 ёшли бола (ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда 13 ёшли бола экани айтилганди, -таҳр.) вафот этган. Бош прокуратура матбуот хизмати ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.
Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси ҳамда масъул шахсларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви тайинланган.
«Текшириш давом этмоқда», – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳридаги хусусий Лор-клиникасида 13 ёшли болага синовсиз игна-дори қилингани оқибатида вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter