Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Алламжонов ходимлари иши» бўйича суд қолдирилди. Адвокат «иш» тафсилотларини очиқлади

«Алламжонов ходимлари иши» бўйича суд қолдирилди. Адвокат «иш» тафсилотларини очиқлади

Мазкур иш бўйича адвокат Даврон Саидовнинг маълум қилишича, у суддан ҳимояси остидагиларга баённома тузган участка нозирини чақиришни сўраган.

Адвокатнинг билдиришича, у ҳозирда Комил Алламжоновнинг атрофида бўлганлар – қўриқчи, ҳайдовчи, ошпаз ва қоровулларни ҳимоя қиляпти. 15 сутка маъмурий қамоққа ташланган ушбу 7 нафар шахс тергов гуруҳи аъзолари томонидан 2024 йил 25 октябрдан 26 октябрга ўтар кечаси содир этилган жиноятга алоқадорлигини аниқлаш мақсадида Қибрай туман ИИБ га олиб борилган ва уларнинг кўрсатмалари олиб қўйиб юборилган.

Бироқ улар номаълум сабабларга кўра, 26 октябр куни кечқурун яна Қибрай тумани ИИБга чақирилган. Қибрай тумани ички ишлар бўлимида улардан майда безорилик қилганликлари тўғрисидаги ҳужжатга имзо қўйиш сўралган. Улар бу ҳужжатларни имзолашдан бош тортгач, Қибрай туман судига олиб борилган. Улар адвокат билан таъминланмасдан ва суд томонидан эшитилмасдан 15 сутка қамоққа ҳукм қилиб юборилган.

2024 йилнинг 3 ноябрига қадар адвокатлар улар билан учрашишга рухсат берилмаган, суд қарорлари устидан шикоят қилиш имкони ҳам бўлмаган.

Адвокат Даврон Саидовнинг айтишича, ушбу фуқароларнинг ҳимояси учун уни Комил Алламжонов ёллаган.

«Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича чиқарилган қарор билан танишиб чиқдим ва сўроқ қилиш орқали маълум бўлдики, аслида ўша куни ҳеч қандай маъмурий ҳуқуқбузарлик бўлмаган. Яъни, бу фуқаролар суд ҳукмида кўрсатилганидек,  Қибрай туманидаги «Арғин» кафесида бўлмаган, алкоголли ичимликлар истеъмол қилган ва майда безорилик ҳам содир этмаган. Аммо, шунга қарамай, улар юқорида айтилганидек, туман ИИБ ходимлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилиб, қамоққа олинган.

Ушбу иш бўйича апелляция шикояти берилганидан кейин апелляция суди уларни суд залига таклиф қилишни рад этган.

Адвокат Саидов эса МжТК қоидаларига кўра, ҳимояси остидагиларнинг суддаги иштироки таъминланиши шарт деб ҳисоблайди.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат олдин Олий суд бугун, 13 январь куни Комил Алламжоновга суиқасддан сўнг жамоат тартибини бузганлик айбловига кўра 15 суткага қамоққа олинган етти нафар фуқаронинг иши бўйича тафтиш тартибида очиқ мажлис ўтказилиши ҳақида хабар берган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг