Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент меҳмонлари учун янги манзил

Тошкент меҳмонлари учун янги манзил

Тошкент яна бир ёрқин маданий дурдонага эга бўлмоқда — Artera Studio санъат ва илҳом маскани. Бу жой нафақат пойтахт аҳолиси, балки мамлакатнинг замонавий маданиятини ўрганишга интилаётган сайёҳлар учун ҳам қизиқарли кашфиёт бўлади.

20 апрелдан бошлаб бу ерда «Эски шаҳар» номли биринчи кўргазма ўз ишини бошлайди. Унда Ўзбекистоннинг уч нафар машҳур рассоми — Дилором Мамедова, Дилмурод Йўлдошев ва Абдуҳаким Каримовнинг асарлари намойиш этилади. Уларнинг ижоди миллий анъаналар ва замонавий бадиий қарашларнинг ноёб уйғунлигини акс эттиради.

Кўргазма ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача очиқ бўлади. Манзил: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Ҳамид Олимжон майдони. Кириш бепул.

Агар сиз Тошкентга саёҳат режалаштирган бўлсангиз ёки аллақачон шаҳарни кашф этаётган бўлсангиз, сайёҳлар харитасидаги янги маданий тўхташ жойи - Артера Студиўга ташриф буюриш имкониятини қўлдан бой берманг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг