Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистоннинг бахтли мамлакатлар рейтингида ўрни эълон қилинди

Ўзбекистоннинг бахтли мамлакатлар рейтингида ўрни эълон қилинди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон аҳолиси бахтли мамлакатлар рейтингида 53-ўринни эгаллади. Бу ҳақда World Happiness Report маълумот берди. 

Финляндия ўз аҳолисининг бахтлилигига кўра биринчи ўринни сақлаб қолди. Кучли бешликка Дания, Исландия, Швеция ва Нидерландия ҳам кирди.

World Happiness Report (2022–2024) рейтингининг янги версиясида Россия 66-ўринга кўтарилди. 2021–2023 йилларни қамраб олган ўтган йили тақдим этилган ҳисоботда Россия 72-ўринни эгаллаганди. Собиқ СССР давлатлари орасида Қозоғистон 45-ўринни эгаллади, Қирғизистон (75-ўрин), Молдова (80-ўрин), Арманистон (87-ўрин), Тожикистон (90-ўрин), Грузия (91-ўрин), Озарбайжон (106-ўрин) ва Украина 111-ўринни қайд этди.

World Happiness Report халқаро тадқиқот лойиҳаси бўлиб, у бутун дунё мамлакатларидаги одамларнинг бахтлилик даражасини ўлчайди. Тадқиқот Колумбия университетининг Ер институти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳомийлигидаги тадқиқот маркази Барқарор ривожланиш маркази томонидан олиб борилмоқда.

Қўшма Штатлар 23-ўриндан 24-ўринга тушиб кетди, бу мамлакат учун энг ёмон кўрсаткичдир. Хитой аввалги рейтингдаги 60-ўриндан 68-ўринга тушди. Афғонистон яна энг бахтсиз давлат деб топилди. Серра-Леоне охиргидан иккинчи, Ливан эса учинчи ўринда.

Дунёдаги энг бахтли 10 та давлат:

1.Финляндия
2. Дания
3.Исландия
4.Швеция
5.Нидерландия
6.Коста-Рика
7.Норвегия
8.Исроил
9.Люксембург
10. Мексика.

World Happiness Report рейтингини тузишда мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти (аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот), соғлиқни сақлаш сифати (ўртача умр кўриш давомийлиги), эркинлик ва хавфсизлик даражаси каби мезонлар, шунингдек, аҳолининг давлат ва унинг сиёсатига бўлган ишончи даражаси каби ижтимоий жиҳатлар ҳисобга олинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг