Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЖССТ саҳарлик бўйича муҳим тавсияларни эълон қилди

ЖССТ саҳарлик бўйича муҳим тавсияларни эълон қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Рамазон ойида соғлом овқатланиш бўйича тавсияларидан саҳарлик дастурхони учун таомнома тузишга доир маслаҳатлар ҳам ўрин олган.

Қайд этилишича, «оғизни ёпиш»дан олдин овқат ейиш лозим. Саҳарлик пайтида енгил таомланинг. Бу айниқса рўза тутишни мақсад қилган катта ёшдаги инсонлар, ўсмирлар, ҳомиладор аёллар, эмизикли фарзанди бор оналар ҳамда болалар учун ҳам муҳим!

Енгил нонушта сифатида сабзавотлар, таркибида углевод мавжуд бўлган донли нонлар ёки булочкалар, сут маҳсулотлари (тузсиз пишлоқ, сузма, сут) ва/ёки тухум каби оқсилга бой неъматларни истеъмол қилиш фойдали.

Секинроқ ва майда чайнаб овқатланган маъқул. Кўп миқдордаги танаввул жиғилдон қайнаши ва безовталикка сабаб бўлади.

Саҳарлик учун ЖССТ тавсиялари:

- икки бурда нон;

- сабзавотли омлет ёки яхши қайнатилган тухум;

- тўғралган сабзавотлар;

- пишлоқ ёки сут маҳсулотлари;

- чой;

 Етарли миқдорда сув ичишни унутманг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг