Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент супермаркетларида картошка қимматлашди

Тошкент супермаркетларида картошка қимматлашди

Фото: Xabar.uz

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2024 йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.

Мониторинг натижалари 16 хил маҳсулот бўйича минимал нархлар ўтган ойдагига нисбатан пасайганлигини кўрсатди. Нархларнинг энг юқори пасайиши карам (-59,4 фоиз), помидор (-51,7 фоиз) ва бодринг (-51,7 фоиз) маҳсулотларида қайд этилди.

2 номдаги маҳсулотнинг энг паст нархи ўзгаришсиз қолган. Булар: товуқ гўшти (филе) ва сут.

3 номдаги маҳсулот нархи ошган. Нархининг ошиши бўйича картошка етакчи бўлди. Картошка нархининг қисқа муддатли ўсиши вақтинчалик бозор омиллари, талаб ва таклифнинг ўзгариши билан боғлиқ.

Таҳлил 2 май ва 13 июнь кунлари ўтказилган мониторинг маълумотлари асосида қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг