Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наманганда тадбиркорнинг мурожаатини ноқонуний рад этган шаҳар қурилиш бўлими ходими жазоланди

Наманганда тадбиркорнинг мурожаатини ноқонуний рад этган шаҳар қурилиш бўлими ходими жазоланди

Наманган шаҳрида фаолият кўрсатувчи «Station A» МЧЖ (номи ўзгартирилган) раҳбари рухсатнома олишда муаммоларга дуч келаётганидан шикоят қилиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Маълум бўлишича, тадбиркор ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадида бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ҳамда ҳудудида қўшимча қурилишлар олиб боришни режалаштираётган эди. Бироқ қурилиш учун зарур рухсатномаларни олиш жараёнида  Наманган шаҳар қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлимига бир неча бор мурожаат қилган бўлса-да, унинг аризалари эътиборсиз қолдирилган.

Бизнес-омбудсманнинг аралашуви билан ўтказилган ўрганишда тегишли орган масъул ходими давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бузганлиги аниқланди.

Натижада, унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, жарима жазоси қўлланилди.  «Station A» МЧЖга эса реконструкция ва қўшимча қурилишларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг