ДХХ: «Халқ банки»да катта талон-торожлик аниқланди
Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан акциядорлик тижорат «Халқ банки»нинг Ички аудит ҳамда Ички назорат ва комплаенс департаментлари мутахассислари ҳамкорлигида банкнинг Сирдарё вилояти Ховос филиалида ноқонуний ҳолат аниқланди.
2020-2023 йиллар давомида қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириш ва (ёки) бирон-бир ҳужжат расмийлаштирмасдан ҳамда сохта маълумотлардан фойдаланган ҳолда жами 3 млрд. 828 млн. 400 минг сўм миқдоридаги бюджет маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган.
Ҳолат юзасидан ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, банкнинг Ховос филиали бир нафар масъул ходимига нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter