Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Водий йўлида катта кўламли автоҳалокат содир бўлди

Водий йўлида катта кўламли автоҳалокат содир бўлди

Фото: ФВВ

ФВВ қутқарувчилари томонидан 4 та автомобил билан содир бўлган ЙТҲ оқибатлари бартараф этилди.

Ҳодиса «Тошкент-Ўш» халқаро автомобил йўлининг 249 километрида содир бўлди. Фарғона водийси томон йўл олган автокран ҳайдовчиси тўсатдан бошқарувни йўқотган, натижада у олдинда кетаётган «Jentrа»га, сўнгра қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб яна учта машинага урилган. Автоҳалокат кўлами катта бўлишига қарамай, аварияда қурбонлар йўқ.

Автокран ҳайдовчиси оёғидан жароҳат олган, уни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари махсус қуқарув воситалари ёрдамида салондан чиқариб олишди.

Шунингдек, автомашиналардан бирининг ҳайдовчиси енгил тан жароҳати олди. Авария оқибатлари Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Қамчиқ» махсус ёнғин қутқарув бошқармаси қутқарувчилари томонидан зудлик билан бартараф этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг